11:00 28.02.2025Янги Наманган туманида иқтисодий салоҳият, аҳоли бандлиги, маҳаллалар ихтисослашуви ва томорқадан самарали фойдаланиш ҳолатига бағишланган пресс-тур ташкил этилди.
Дастлабки манзил “KADEER PARTS INDUSTRY” корхонаси бўлди.
2019 йилда хитойлик инвестор Кадир Рози томонидан ташкил этилган ушбу корхона автомобил эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бугунги кунда бу ерда 50 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда, ойлик ишлаб чиқариш ҳажми 5 минг дона маҳсулотни ташкил этади. 2024 йилда эса 100 минг долларлик экспорт амалга оширилди.
Бу каби лойиҳалар ҳудудда саноатни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга хизмат қилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати