Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида тўқилаётган асл миллий матоларга пойтахтда талаб катта
  • Янгиликлар
  • 06:00 01.01.1970
  • 70
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманидаги “Ziyodiy invest” МЧЖ 2009 йилдан буён “ATORA” бренди остида миллий матолар ишлаб чиқармоқда. Ҳозирда 30 нафар ишчи билан 100 хил турдаги мато тўқилмоқда.

Корхона ҳар йили 20 минг метр сифатли мато ишлаб чиқариб, ички бозорга етказади. Бежирим ва ўзига хос дизайнга эга бу маҳсулотга пойтахтда талаб катта. Ўтган йили 260 миллион сўм даромад кўрган “ATORA” миллий матога бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилмоқда.

Замонавий мода оламида ўз ўрнига эга бўлишга интилаётган корхона келажакда маҳсулот ҳажмини ошириб, халқаро бозорга чиқишни режалаштирмоқда. Миллий маҳсулотларни қўллаб-қувватлаш эса иқтисодиётимиз ва маданий меросимизни асраб-авайлашга хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати