15:05 25.02.2025Янги Наманган туманида жойлашган “Меҳнатобод” маҳалласининг тажрибали гулчиси Дилшодбек Абдураҳмонов 15 йилдан бери гул парваришлаш билан шуғулланиб, ўз ишининг устасига айланган. Унинг 7 та плантациясида 60 мингдан зиёд гуллар парваришланмоқда, шулардан 50 мингтаси уруғлик гуллар бўлиб, сотувга тайёр ҳолатга келтирилган.
Гулчилик нафақат табиатга гўзаллик бағишлайдиган санъат, балки кўплаб одамлар учун даромад манбаидир. Мазкур гулхоналарда ҳам баҳор ва ёз ойларида 5-6 нафар ишчи меҳнат қилса, куз ва қиш фаслида бу кўрсаткич 20-25 кишигача етади. Ишчилар ойига 2-3 миллион сўм маош билан таъминланади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати