Сайт тест режимида ишламоқда!
“Тараққиёт” кичик саноат зонасида қурилиш қизғин давом этмоқда
  • Янгиликлар
  • 13:15 25.02.2025
  • 106
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган туманида жойлашган “Тараққиёт” кичик саноат зонасида қурилиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Туман ҳокими ушбу ҳудудда бўлиб, амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечирди ва белгиланган муддатларда фаолиятни бошлаш муҳимлигини таъкидлади. Қурилишни тезлаштириш мақсадида мутахассислар сонини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Мебелчиликка ихтисослашган мазкур саноат зонаси 10 гектар майдонни эгаллайди. Бу ерда умумий қиймати 202,5 миллиард сўмлик 37 та инвестициявий лойиҳа амалга оширилиб, 4 мингга яқин янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. 

Шунингдек, саноат ҳудудида автомобилларга хизмат кўрсатувчи “Саноат ва сервис” маркази ҳам ташкил этилмоқда. 2 гектар майдонда жойлашадиган мазкур объект ишга тушгач, 400 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Мазкур саноат зонаси ҳудудий иқтисодиётни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати