12:15 25.02.20254Р-117 Шимолий айланма йўлида йўл инфратузилмасини яхшилаш ишлари жадал давом этмоқда. Хусусан, Чортоқ йўлининг 29-35 км. оралиғида лоток ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, йўл 6 поласали этиб кенгайтирилиб, замонавий пиёдалар йўлакчалари барпо қилинмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокими мазкур қурилиш жараёнини кўздан кечириб, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Бу лойиҳа ҳудуддаги йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ва транспорт қатновини енгиллаштиришга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати