Сайт тест режимида ишламоқда!
“Пахталикўл” сув узатиш иншоотида реконструкция ишлари давом этмоқда
  • Янгиликлар
  • 10:30 25.02.2025
  • 79
  • Эълонлар

Янги Наманган туманидаги “Пахталикўл” сув узатиш иншоотида Европа тараққиёт ва тикланиш банки маблағлари асосида кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Туман ҳокими иншоотга бориб, янгиланиш жараёни билан танишди.

Лойиҳа доирасида 5 та янги двигател ўрнатилиши, ёритиш тизими тўлиқ энергия тежамкор лампаларга алмаштирилиши ва ҳаракат сенсорлари жорий этилиши кўзда тутилган. Бу ўзгаришлар натижасида ҳар ой 120-140 минг кВт электр энергияси тежалиши кутилмоқда. Реконструкция туфайли сув таъминоти янада барқарор ва самарали бўлиши кутилмоқда.

Туман раҳбари ишларни тезлаштириш ва сифатни таъминлаш бўйича масъулларга зарурий кўрсатмалар берди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати