Сайт тест режимида ишламоқда!
Йўл созлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди
  • Янгиликлар
  • 10:35 21.02.2025
  • 68
  • Оммавий тадбирлар

Матбуот анжуманида Янги Наманган туманида 2024 йил давомида соҳада амалга оширилган ишлар хусусида маълумоти берилди.

Таъкидланганидек, туманда йил мобайнида 6 та маҳаллага 98.8 млрд сўм маблағ сарфланиб, жами 28 км йўллар асфальтланди, 28 км қисми шағалланди, 8 км қисмижа эса цемент бетонлаш ҳамда 1 та кўприкни таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, давлат аҳамиятидаги (4Р-214 Бунёдкор йўли ҳамда 4Р-117 Шимолий айланма Чортоқ йули) жами 20 км асосий автомобиль йўлларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди, натижада бошқа туманлардан шаҳарга келувчи транспорт воситаларининг тирбандлиги ҳамда автоҳалокатларнинг олди олинишига эришилди.

Маълумот учун, туманда жами 786 км ички ва 41 км марказий йўллар мавжуд, шундан 168 км ички кўчалар ва 3 км марказий кўчалар таъмирталаб ҳолатда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати