14:00 20.02.2025Янги Наманган туманига ташриф буюрган туркиялик тадбиркорлар маҳаллий саноат салоҳияти билан танишиш давомида “SARKOR MEBEL” корхонасида бўлди. Меҳмонлар бу ерда ишлаб чиқарилаётган мебел маҳсулотларини кўздан кечириб, уларга катта қизиқиш билдиришди ҳамда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини таъкидлашди.
2023 йил сентябрда иш бошлаган мазкур корхона 150 нафар ёшни иш билан таъминлаган бўлиб, 100 турдаги мебел маҳсулотлари тайёрлайди. Лойиҳа қиймати 25 миллиард сўмни ташкил этади. Хитой технологиялари асосида ишлаб чиқарилаётган мебеллар ички бозорда сотилиш билан бирга қўшни давлатларга ҳам экспорт қилиниши режалаштирилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати