09:55 20.02.2025“Наманган вилояти ҳокими кубоги” учун шахмат мусобақасининг туман босқичи бошланди. Ушбу нуфузли мусобақа вилоят миқёсидаги энг маҳоратли шахмат ишқибозларини аниқлаш, уларнинг қобилиятини ошириш ва иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган.
Унда Янги Наманган туман ҳокими ўринбосари Бекзод Джўрабоев иштирок этди ҳамда ўз нутқида мазкур мусобақанинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, иштирокчиларга омад ва муваффақият тилади.
“Ҳоким кубоги” мусобақаси маҳаллий босқичлардан бошланиб, аввалига маҳаллаларда саралаш баҳслари ўтказилди. Маҳаллий турнирларда ғолиб чиққан шахматчилар ҳозирда туман босқичида беллашмоқда. Бу босқичда энг юқори натижа қайд этган иштирокчилар вилоят босқичига йўлланма олиш имкониятига эга бўлишади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати