09:10 20.02.2025Янги Наманган туманидаги 68-мактабда илм ва миллий қадриятларнинг уйғунлигини тарғиб этувчи “Замонавий билим ва миллийлик мужассам маскан” номли семинар бўлиб ўтди. Тадбир “Ўқинглар, интилинглар, марра Сизларники!” шиори остида ташкил этилиб, ўқувчилар ва ўқитувчилар учун ҳақиқий илҳом манбаи бўлди.
Семинар доирасида ўқувчилар учун қизиқарли очиқ дарслар ўтказилиб, замонавий таълим усуллари муҳокама қилинди. Спорт мусобақалари ёшларни жисмоний тарбияга ундаса, расмлар танлови ёшларнинг ўз истеъдодларини намойиш этишларига замин яратди, палов танлови эса миллий таомлар ва анъаналарга бўлган ҳурматни янада оширди.
Бу тадбир ёш авлодга илм-маърифат йўлида дадил қадам ташлашни, ўзининг миллий меросини қадрлашни ўргатди. Замонавий билим ва миллий анъаналар уйғунлашган бундай тадбирлар, шубҳасиз, келажагимиз пойдеворини мустаҳкамлайди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати