Сайт тест режимида ишламоқда!
Туркиянинг Prefabrik & Çelikyapı компанияси Янги Наманган туманига ташриф буюрди
  • Янгиликлар
  • 11:25 19.02.2025
  • 78
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Prefabrik & Çelikyapı компанияси вакиллари Янги Наманган туманига ташриф буюриб, ҳудуднинг инвестиция салоҳияти билан танишди. Улар дастлаб “Тараққиёт” кичик саноат зонасида бўлиб, бу ерда 202,5 миллиард сўмлик 37 та лойиҳа амалга оширилиши ва 4 мингга яқин янги иш ўрни яратилиши режалаштирилганини кўздан кечирди.

Аввалроқ, Янги Наманган тумани ҳокими Туркиянинг Коня шаҳрида Prefabrik & Çelikyapı компанияси билан 20 миллион долларлик инвестициявий лойиҳа бўйича меморандум имзолаганди.

Шунингдек, 2025 йилда туманда 10 миллион долларлик хорижий инвестиция ҳисобидан қурилиш материаллари заводи барпо этилиши кутилмоқда.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Aхборот хизмати