15:25 18.02.2025Янги Наманган тумани ҳокимлиги томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабул жараёнида йўл инфратузилмасини яхшилаш, сув ва электр таъминотини барқарорлаштириш, тиббий хизматларни такомиллаштириш, субсидиялар ажратиш, иш билан таъминлаш ва уй-жой масалалари каби долзарб мавзуларда мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаат этувчиларнинг шикоят ва таклифлари тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларига етказилиб, уларга тезкорлик билан ечим топиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилди, айримлари эса белгиланган муддатларда ижобий ҳал этилиши учун назоратга олинди.
Бундай сайёр қабуллар аҳоли ва маҳаллий ҳокимлик ўртасидаги очиқ мулоқотни кучайтириш, фуқароларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларга аниқ ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати