10:20 18.02.2025Янги Наманган туманида тадбиркорлар ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, даромад топмоқда. Бунинг ёрқин намунаси – “Саховат” маҳалласининг гул плантацияси.
Иссиқхона эгаси Дилшод Мамадалиев бу ерда 25 хилдан ортиқ гуллар етиштирилаётганини ва умумий сони 60 минг тупдан ошганини таъкидлайди. Гуллар нафақат ички бозорда, балки Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам харидоргир.
Таъкидлаш жоиз, наманганликлар гулчилик борасида катта тажрибага эга. Камхарж ва сердаромад бўлгани боис бу йўналиш тобора оммалашиб, қўшимча иш ўринлари яратмоқда. Мазкур иссиқхонада ҳам 25 киши иш билан банд.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати