18:05 03.02.2025Матбуот анжуманида Янги Наманган туманида 2024 йил давомида соҳада амалга оширилган ишлар хусусида “Наманган сув таъминоти” АЖ туман бўлими раҳбарининг маълумоти тингланди.
Таъкидланганидек, 47 мингдан ортиқ аҳолининг тоза сув таъминотига бўлган талабини қондириш учун 32 млрд сўмлик 42,9 км янги тармоқ тортиш ва реконструкция қилиш ҳамда 1 та сиғими 4000 м3сув иншооти қуриш, 1 та 2000 м3 иншоотни реконструкция қилиш, 4 та иншоотнинг насос агрегатларини мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди. Натижада аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 94 фоиздан 97 фоизга етказилди.
Шунингдек, “ОПЕК” халқаро жамғарма фонди томонидан аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 29,6 млрд сўм маблағ ҳисобига тумандаги 7 та маҳаллада 38 км тармоқ тортиш ишлари амалга оширилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати