10:55 16.02.2025Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган туманидан ўтувчи шимолий айланма йўл бўйида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, 24/7 услубидаги сервис шохобчаларини барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Асосий йўл бўйида жойлашган автоустахоналарда бўлиб, тадбиркорлар билан суҳбатлашди. Уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади. Ечими бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Шунингдек, Янги Наманган тумани “Соҳил” маҳалласида қад ростлаётган “Тараққиёт” кичик саноат зонасидаги қурилишлар жараёни билан танишди.
Мебелчиликка ихтисослашган мазкур кичик саноат зонасида 202,5 млрд сўмлик 37 та инвестициявий лойиҳа жойлаштирилади ва 4000 га яқин янги иш ўрни яратилади.
Лойиҳага кўра, ушбу ҳудудда автомобилларга сервис хизматларни бир жойга жамлаган замонавий комплекс ташкил қилиш режалаштирилган бўлиб, 2 гектар майдонни ўз ичига оладиган мазкур марказ ишга тушгач, 400 тадан ортиқ янги иш ўринлари пайдо бўлади.