Сайт тест режимида ишламоқда!
Туркиянинг йирик компанияларидан бири – “Ўзтурк Ҳолдинг” Янги Наманган тумани билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди
  • Янгиликлар
  • 06:00 01.01.1970
  • 72
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Хабарингиз бор, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда Турк дунёси маҳаллий ҳокимиятлари иттифоқи (“TDBB”) ҳамкорлигида мамлакатимиз маъмурий-ҳудудий раҳбарларининг Туркияга амалий ташрифи доирасида айни кунларда Наманган вилоятининг Янги Наманган тумани делегацияси ҳам қардош ўлкада бўлиб турибди.

Амалий хизмат сафари давомида делегация аъзолари Туркиянинг йирик компанияларидан бири – “Ўзтурк Ҳолдинг” раҳбарияти билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Учрашувда тиллани қайта ишлаш, қурилиш, туризм ва соғлиқни сақлаш йўналишларида ҳамкорлик ўрнатиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Мазкур ташриф икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати