10:45 14.02.2025Янги Наманган туманидаги 2-мактабда ёшлар ўртасида катта фестиваль ўтказилди. Унда болалар ва ўсмирлар ўз иқтидорларини спорт, таълим ва ижод соҳаларида намойиш этишди.
Тадбир доирасида футбол, гандбол, бокс, стол тенниси ва волейбол бўйича мусобақалар ташкил қилинди. Шунингдек, 2 та синфда очиқ дарслар ўтказилиб, таълим жараёнларининг қизиқарли услублари намойиш этилди.
Ёш рассомлар ўз ижодий ишлари билан расм кўргазмасида қатнашишди, китобхон ёшлар эса адабиётга бўлган меҳрини китобхонлик тадбири орқали намойиш этишди.
Фестивалть доирасида “Уч авлод учрашуви” ҳам ташкил этилди. Унда турли авлод вакиллари бир жойга йиғилиб, тажриба ва ақлий хулосалар билан ўртоқлашдилар.
Бу фестиваль ёшлар учун нафақат қизиқарли вақт ўтказиш, балки ўз қобилиятларини намойиш қилиш, янги билим ва кўникмаларга эга бўлиш имконини берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати