10:10 12.02.2025Юксалиш ҳаракати ва Турк дунёси маҳаллий ҳокимиятлари иттифоқи (TDBB) ҳамкорлигида Ўзбекистон ҳокимларининг Туркияга амалий ташрифи ташкил этилди. Сафар доирасида Янги Наманган тумани ҳокими Коня шаҳрида Prefabrik & Çelikyapı компанияси вакиллари билан учрашиб, 20 млн долларлик инвестициявий лойиҳа юзасидан меморандум имзолади.
Лойиҳага кўра, 2025 йил давомида 10 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниб, Янги Наманган туманида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи замонавий завод барпо этилади.
Шу йилнинг 20-24 февраль кунлари Prefabrik & Çelikyapı делегацияси Янги Наманганга ташриф буюриб, лойиҳа учун ажратилган ер майдонини кўздан кечиради ҳамда инфратузилма масалаларини муҳокама қилади. Бу ташаббус Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати