08:10 13.02.2025Уйчи тумани Кенгаши котибияти мудири Наргиза Дедаханова бошчилигидаги депутатлар гуруҳи тажриба алмашиш мақсадида Янги Наманган туманига ташриф буюрди.
Уларга Янги Наманган тумани Кенгаши котибияти мудири М. Жамолитдинов фаолияти бўйича маълумот берди. Кенгашнинг замонавий техника ва шароитлар билан таъминлангани эътироф этилди.
Шунингдек, вилоят Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров намунали Кенгаш фаолиятини ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирди. Бу ташаббуслар Уйчи тумани Кенгаши фаолиятини янада самарали ташкил этишга хизмат қилади..