14:15 07.02.2025Янги Наманган туманининг “Мингтерак” маҳалласи ҳудудидаги файзли хонадонларнинг бирида “Сумалак сайли” номли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда миллий урф-одатларимизга йўғрилган турли хил кўнгил очар дастурлар намойиш этилди.
Қўли гул ҳунарманд аёллар ўзларининг ноёб ва бетакрор маҳсулотларини намойиш этиб, меҳмонларни миллий санъат ва ҳунармандчилик дурдоналари билан таништиришди.
Тадбирнинг энг асосий қисми – сумалак тайёрлаш маросими катта эҳтиром ва хурсандчилик билан амалга оширилди. Азалдан халқимизни бирлаштириб келган ушбу анъана ҳозир ҳам оилавий аҳиллик ва умумий тотувлик тимсоли сифатида давом этмоқда.
Шунингдек, миллий таомлар – иссиқ нон, сомса, кўк чучвара палов ва баҳорий ширинликлар ҳам тайёрланди. Файзли сайлга йиғилган инсонлар тинчлик, тўкинлик ва фаровонлик тилаб, юксак ниятлар билан дуо қилишди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати