Сайт тест режимида ишламоқда!
“Наманган асл гофра” – экспортбоп ишлаб чиқариш корхонаси
  • Янгиликлар
  • 18:20 05.02.2025
  • 89
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Наманган вилоятида саноат салоҳиятини ошириш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишида қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. 2013 йилда ташкил этилган “Наманган асл гофра” МЧЖ шундай корхоналардан бири бўлиб, картон қутилар ишлаб чиқариш соҳасида муҳим ўрин тутмоқда.

Корхона йилига 50 минг дона картон қутилар ишлаб чиқаради. 2023 йилда 400 минг долларлик маҳсулотни Қирғизистон ва Тожикистон бозорларига экспорт қилган. Жорий йилда эса экспорт ҳажмини 800 минг долларга, маҳаллий бозор учун етказиб бериладиган маҳсулотни 200 минг долларга етказишни мақсад қилган.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар озиқ-овқат, маиший техника ва саноат товарлари қадоқлашда талабгор. Ҳозирда бу ерда 40 нафар ишчи меҳнат қилмоқда, уларнинг аксарияти аёллардир.

Янги Наманган тумани ҳокими мазкур корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Учрашув давомида корхонанинг келгуси режалари ва инвестиция масалалари муҳокама қилинди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати