Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманган вилояти ҳокими кубоги: Шахмат мусобақаларининг маҳалла босқичларига старт берилди
  • Янгиликлар
  • 16:15 05.02.2025
  • 83
  • Ёшлар сиёсати

Наманган вилоятида шахмат спорт турини оммалаштириш ҳамда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида ўтказилаётган вилоят ҳокими кубоги мусобақаларининг маҳалла босқичларига старт берилди. Мазкур турнир доирасида Янги Наманган туманидаги 86-сонли мактабда ҳам қизғин баҳслар ташкил этилди.

Мусобақада турли ёш тоифаларидаги иштирокчилар ўз маҳоратларини намойиш этиб, кейинги босқичга йўлланма олиш учун кураш олиб боришмоқда. Ушбу босқичда ғолибликни қўлга киритган шахматчилар туман босқичига йўл олади.

Аҳамиятлиси, мазкур мактабда ўқувчилар миллий либосларда ҳам дарс машғулотларида иштирок этишмоқда. Бу эса ёш авлоднинг миллий қадриятларимизга бўлган ҳурматини ошириш билан бирга, уларнинг Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати