Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманганда сайёр қабул: аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда
  • Янгиликлар
  • 14:40 05.02.2025
  • 77
  • Сайёр қабул

Янги Наманган тумани ҳокими навбатдаги сайёр қабулни “Тинчлик” маҳалласининг аҳолиси билан ўтказди. Тадбир давомида йўлсозлик, сув ва электр таъминоти, бандлик, уй-жой, субсидия ҳамда соғлиқни сақлаш каби йўналишларда мурожаатлар тингланди.

Аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида тегишли идора ва муассасалар раҳбарларига топшириқлар берилди. Ушбу сайёр қабул аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ва долзарб масалаларга амалий ечим топишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Aхборот хизмати