11:55 05.02.2025Янги Наманган туманида ривожланиш ва қурилиш ишлари давом этмоқда.
Туманнинг “Маънавият” маҳалласидан жой олган янги турар-жой мажмуаси нафақат ҳудуд инфратузилмасини мустаҳкамлайди, балки кўплаб оилалар учун янги ва қулай ҳаёт тарзини ҳам яратади.
“Ровустон қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилаётган бу замонавий турар-жой мажмуаси 5 та 6 қаватли бинодан иборат бўлиб, ҳар бир бинода 2 та подезд ва жами 200 хонадон мавжуд. Ҳозирда қурилиш ишлари якуний босқичга кириб, яқин кунларда янги хонадонлар ўз эгаларига топширилиши режалаштирилган.
Бу каби замонавий уй-жойлар фуқароларнинг ҳаёт сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати