18:10 04.02.2025Янги Наманган туманида жойлашган “Келажак тонги” маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли учун муносиб шароит яратиш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш мақсадида бир қатор амалий чоралар кўрилмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур маҳаллада бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўрсатилаётган ёрдам ва ғамхўрликка алоҳида эътибор қаратилди. Бу оилаларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.
Аввало, маҳаллада инфратузилмани яхшилашга катта эътибор қаратилган. Йўллар таъмирланиб, кўчалар тартибга келтирилмоқда, электр ва ичимлик суви таъминоти яхшиланяпти. Шу билан бирга, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш даражасини ошириш масаласига ҳам эътибор кучайтирилган.
Маҳаллада аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва турли ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳам аниқ режалар белгиланган.
Вилоят ҳокими “Келажак тонги” маҳалласида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, ҳудудни янада обод ва намунали масканга айлантириш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати