Сайт тест режимида ишламоқда!
Ҳокимликларда иқтисодий ўқишлар: самарали бошқарув сари қадам
  • Янгиликлар
  • 11:10 01.02.2025
  • 79
  • Коррупцияга қарши кураш

Янги Наманган тумани ҳокимлигида иқтисодий ўқишлар доирасида ташкил этилган тадбирда давлат бошқарувида ижро интизомини мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши кураш ва хизмат фаолиятида шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда “ijro.gov.uz” тизими орқали берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўриб чиқилди. 

Шунингдек, давлат хизматчилари учун ҳалоллик ва масъулият тамойиллари муҳим экани таъкидланди.

Иқтисодий ўқишлар ҳокимлик ходимларининг касбий малакасини ошириш, самарали бошқарув тизимини шакллантириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати