Sayt test rejimida ishlamoqda!
Ҳокимликларда ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбар ва ходимлари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди
  • Yangiliklar
  • 10:15 15.07.2025
  • 105
  • Halqaro hamkorlik

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 2025 йил 19 июндаги “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-95-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳокимликларнинг ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбар ва масъул ходимлари учун ўқув-амалий семинар ўтказилмоқда.

Семинарда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларидан ташкилий-кадрлар бўлими раҳбарлари ҳамда масъул мутахассислар иштирок этди. Унда давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш жараёни, миллий кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш, давлат хизматчилари учун одоб-ахлоқ қоидалари ва одоб-ахлоқ комиссиялари фаолиятини самарали йўлга қўйиш масалалари бўйича маърузалар бўлиб ўтади.

Тадбир иштирокчилари малакаларини ошириш билан бирга, кадрлар сиёсатидаги янги ёндашувлар ва ислоҳотлар юзасидан амалий кўникмаларга эга бўладилар.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати