Sayt test rejimida ishlamoqda!
Янги Наманган туманида имтиҳон жараёнларининг шаффоф ва хавфсиз ўтишини таъминлашга қаратилган шарт-шароитлар ўрганилди
  • Yangiliklar
  • 13:15 12.07.2025
  • 81
  • Halqaro hamkorlik

Янги Наманган туманида имтиҳон жараёнларини адолатли, шаффоф ва хавфсиз ташкил этиш мақсадида яратилган ташкилий-техник шарт-шароитлар ўрганилди. Тегишли масъуллар иштирокида ўтказилган ўрганиш давомида имтиҳон бинолари, назорат ва кузатув тизимлари, тиббий хизмат ҳамда фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ҳолати атрофлича кўздан кечирилди.

Жойларда имтиҳонларни юқори савияда, ошкора ва хавфсиз ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилгани қайд этилди. Шунингдек, ташкилотчилик билан боғлиқ айрим масалалар жойида ҳал этилиб, аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Бундай тизимли ёндашувлар имтиҳон жараёнларини халқаро талабларга мос равишда ташкил этишга, абитуриентлар учун тенг ва адолатли имкониятлар яратишга хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати