Sayt test rejimida ishlamoqda!
Янги Наманган туманидаги Беруний қозонхонаси мукаммал таъмирланмоқда
  • Yangiliklar
  • 14:10 12.07.2025
  • 86
  • Halqaro hamkorlik

Туманнинг Абу Райхон Беруний номли маҳалласида жойлашган мазкур қозонхона айни пайтда марказлашган иссиқлик тизими асосида ҳудуддаги 5 та кўп қаватли уйни иситишга хизмат қилади.

Ушбу қозонхона 2025 йилда мукаммал таъмирдан чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, унга асосан иссиқлик тармоғи ҳамда кўп қаватли уйларнинг ички иссиқлик тармоқлари соз ҳолатга келтирилади. Натижада ҳудудда жойлашган 17 та кўп қаватли уйлар ҳамда 5 та ижтимоий соҳа объектлари тўлақонли иссиқлик тизими билан қамраб олинади. Бу ишлар учун 17,811 млрд сўмдан зиёд маблағ сарф этилиши кўзда тутилган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати