Сайт тест режимида ишламоқда!
Катта Наманган Магистрал канали обод этилмоқда
  • Янгиликлар
  • 12:15 09.01.2026
  • 118
  • Ҳукумат қарорлари ижроси

Наманган вилоятида каналлар бўйлаб ободонлаштириш ва реконструкция ишлари давом этмоқда. Янги Наманган туманининг “Шербулоқ” маҳалласидан ўтувчи Катта Наманган Магистрал каналида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бошланган.

Катта Наманган Магистрал канали обод этилмоқда

Наманган вилоятида каналлар бўйлаб ободонлаштириш ва реконструкция ишлари давом этмоқда. Янги Наманган туманининг “Шербулоқ” маҳалласидан ўтувчи Катта Наманган Магистрал каналида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бошланган.

Инфратузилмани ривожлантириш ишлари доирасида канал ҳудудида қазиш, ер текислаш, ён-атрофларини реконструкция қилиш ҳамда ободонлаштириш режаланган бўлиб, ҳудуд кўркам ҳолатга келтирилади. 

Бугун жараён кўздан кечирилиб, ишни сифатли ва лойиҳада белгиланган тартибда бажариш лозимлиги тушунтирилди.

Таъкидлаш жоиз, каналларни бетонлаш орқали сув оқими яхшиланади ва йўқотишлар камаяди. Бу эса сувни тежашга имкон беради ҳамда аҳоли ва қишлоқ хўжалиги учун сув таъминотини самарали қилади.