10:55 09.01.2026Янги Наманган тумани ҳокими “Гўзал” маҳалласига бўлиб, ҳудуд еттилиги фаолиятини сарҳисоб қилди ҳамда 2026 йилга мўлжалланган асосий вазифалар белгилаб олинди. Учрашувда маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш масалалари муҳокама этилди.
Маҳалла фаолияти сарҳисоб қилинди, устувор вазифалар белгиланди
Янги Наманган тумани ҳокими “Гўзал” маҳалласига бўлиб, ҳудуд еттилиги фаолиятини сарҳисоб қилди ҳамда 2026 йилга мўлжалланган асосий вазифалар белгилаб олинди. Учрашувда маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш масалалари муҳокама этилди.
Жумладан, ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш учун янги иш ўринлари яратиш, жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш йўналишларига эътибор қаратилди.
Якунда масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, белгиланган вазифалар ижросини кучайтириш ҳамда аҳоли мурожаатларига тезкор ечим топиш вазифалари белгиланди.