21:20 08.01.2026Шу кунларда об-ҳавонинг кескин совуб кетиши коммунал соҳада, жумладан табиий газ таъминотида айрим муаммоларни келтириб чиқармоқда. Айни пайтда Янги Наманган тумани ҳокимлиги ҳузуридаги куз-қиш штаби томонидан ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича тизимли чоралар кўрилмоқда.
Янги Наманган туманида газ ва иссиқлик таъминоти барқарорлигини сақлаш чоралари кўрилмоқда
Шу кунларда об-ҳавонинг кескин совуб кетиши коммунал соҳада, жумладан табиий газ таъминотида айрим муаммоларни келтириб чиқармоқда. Айни пайтда Янги Наманган тумани ҳокимлиги ҳузуридаги куз-қиш штаби томонидан ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича тизимли чоралар кўрилмоқда.
Энг аввало кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларида табиий газ ва иссиқлик таъминоти барқарорлигини сақлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Хусусан, “Сиҳатгоҳ” маҳалласидаги “Чаманзор” қозонхонасида ҳолат назорат қилиниб, кўп қаватли уйларга иссиқликни бир маромда етказиш ҳамда табиий газ таъминотини меъёрда ушлаб туриш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, тумандаги авария-тиклаш бригадалари 24 соатлик режимда ишлаб, юзага келаётган носозликларни тезкор бартараф этмоқда. Туман ҳокимлиги томонидан вазият доимий назоратда сақланмоқда.