15:15 05.12.2025Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами арафасида Янги Наманган туман марказий поликлиникасининг 250 қатновли янги биноси фойдаланишга топширилди. Лойиҳа Инвестиция дастури доирасида Республика бюджети ҳисобидан 3,5 млрд сўм эвазига амалга оширилди.
Янги Наманган туманида янги поликлиника фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами арафасида Янги Наманган туман марказий поликлиникасининг 250 қатновли янги биноси фойдаланишга топширилди. Лойиҳа Инвестиция дастури доирасида Республика бюджети ҳисобидан 3,5 млрд сўм эвазига амалга оширилди.
Таъкидлаш жоиз, тумандаги 7 та тиббиёт муассасаси 2025 йилдан тўлиқ рақамлаштирилиб, ДМЕД ахборот тизими жорий этилди. Шу билан бирга моддий-техника база ҳам янгиланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан 1 млрд сўмлик компьютер жиҳозлари, маҳаллий бюджетдан эса 3 млрд сўмга яқин маблағ йўналтирилди.
Мазкур янги бинода ҳам замонавий хоналар, мебель, лифт, ёнғинга қарши сигнализация ва эвакуация тизимлари ўрнатилди ҳамда ташқи ҳудудда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Тантанали тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси жамоасига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 50 дона компьютер жамланмаси совға қилинди.
Янгиланган шарт-шароитлар аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини оширишга хизмат қилади.