14:05 05.12.2025Янги Наманган туманининг “Меҳнатобод” маҳалласи “Баландариқ” кўчасида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Алишер Юсуфбаев чинни буюмларига нақш солиш йўналишида ўз фаолиятини йўлга қўйди. Ташаббускор тадбиркор бу орқали 13 нафар маҳаллий аҳолини ишли қилди, улардан 8 нафари ёшлар.
Тадбиркор маҳаллий ёшларни ишли қилди
Янги Наманган туманининг “Меҳнатобод” маҳалласи “Баландариқ” кўчасида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Алишер Юсуфбаев чинни буюмларига нақш солиш йўналишида ўз фаолиятини йўлга қўйди. Ташаббускор тадбиркор бу орқали 13 нафар маҳаллий аҳолини ишли қилди, улардан 8 нафари ёшлар.
Тадбиркор асосан чойнак ва шу каби маиший чинни буюмларига хилма-хил гул ва ранглар бериш билан шуғулланади. Унинг ишхонасида ҳар куни 1000 дан зиёд тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга ишбилармон 7 нафар қўшнисига касаначилик асосида уй шароитида иш бериб, уларнинг бандлигини ҳам таъминламоқда.