17:20 29.11.2025Янги Наманган туманининг “Келажак тонги” маҳалласида мебелчилик соҳаси сезиларли даражада ривожланмоқда. Ҳозирда бу ерда 30 дан ортиқ мебел ишлаб чиқарувчи тадбиркор фаолият юритиб, маҳалланинг иқтисодий салоҳиятини оширмоқда.
Мебелчилик маҳалла иқтисодий драйверига айланмоқда
Янги Наманган туманининг “Келажак тонги” маҳалласида мебелчилик соҳаси сезиларли даражада ривожланмоқда. Ҳозирда бу ерда 30 дан ортиқ мебел ишлаб чиқарувчи тадбиркор фаолият юритиб, маҳалланинг иқтисодий салоҳиятини оширмоқда.
Шулардан бири Маҳмуджон Абдуқаҳҳоров 8 нафар ишчиси билан 15 турдан ортиқ мебел маҳсулотларини ишлаб чиқаради ва уларни маҳаллий ички бозорга етказмоқда. Баҳодир Исмаилов хонадонида эса ётоқхона учун тўпламлар тайёрланади, бу орқали 6 киши доимий иш билан банд.
Қисқа қилиб айтганда, мебельчилик соҳаси ривожланиши маҳаллада янги иш ўринлари яратишга, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшмоқда.