20:20 28.11.2025Янги Наманган туманидаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида “Буюк Ипак йўли” CAVA Great Silk Road Army and Police Volleyball Championship халқаро турнирининг тақдирлаш маросими тантанали равишда ўтказилди.
“Буюк Ипак йўли” CAVA Great Silk Road Army and Police Volleyball Championship тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Янги Наманган туманидаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида “Буюк Ипак йўли” CAVA Great Silk Road Army and Police Volleyball Championship халқаро турнирининг тақдирлаш маросими тантанали равишда ўтказилди.
Бир ҳафта давом этган қизғин баҳслар якунига кўра ғолиблар аниқланди:
1-ўрин — “Матонат” (ДХХ),
2-ўрин — “Ҳумо” (ИИВ),
3-ўрин — “Гвардия” (МГ).
Ғолиб жамоаларга махсус кубок, медаллар, сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.
Турнир Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида спорт ҳамкорлиги ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.