14:05 28.11.20252019 йилда Янги Наманган тумани “Гўзал” маҳалласида “Дониёр-96” хусусий корхонаси фаолият бошлади. Ҳозирда корхона “Asmoxon Bakery” бренди остида 36 турдаги турли ширинлик маҳсулотларини ишлаб чиқариб, маҳаллада иш ўринлари яратаётган асосий корхоналардан бирига айланган.
“Asmoxon Bakery” бренди остида хусусий ширинлик корхонаси фаолият бошлади
2019 йилда Янги Наманган тумани “Гўзал” маҳалласида “Дониёр-96” хусусий корхонаси фаолият бошлади. Ҳозирда корхона “Asmoxon Bakery” бренди остида 36 турдаги турли ширинлик маҳсулотларини ишлаб чиқариб, маҳаллада иш ўринлари яратаётган асосий корхоналардан бирига айланган.
Корхонада 50 нафар ходим доимий иш билан таъминланган бўлиб, бу маҳаллада меҳнат имкониятларини кенгайтиришга ҳисса қўшмоқда. Маҳсулотлар юқори сифат стандартларига мувофиқ тайёрланиб, асосан ички бозорда сотилади.