11:25 28.11.2025“Ташаббусли бюджет” жараёни орқали аҳоли овози билан танланган лойиҳа асосида 13-оилавий поликлиникада кенг қамровли реконструкция ишлари бошланди. Лойиҳани амалга ошириш учун 1 млрд 450 млн сўм ажратилди.
13-оилавий поликлиникада “Ташаббусли бюджет” доирасида реконструкция бошланди
“Ташаббусли бюджет” жараёни орқали аҳоли овози билан танланган лойиҳа асосида 13-оилавий поликлиникада кенг қамровли реконструкция ишлари бошланди. Лойиҳани амалга ошириш учун 1 млрд 450 млн сўм ажратилди.
Таъмирлаш доирасида поликлиника биноси, қабул хоналари, диагностика бўлимлари ва хизмат кўрсатиш ҳудуди замонавий стандартлар асосида янгиланади. Шу билан бирга, муҳандислик коммуникациялари, иситиш ва вентиляция тизимлари қайта қурилиб, беморлар учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш режалаштирилган.
Ташаббусли бюджет орқали амалга оширилаётган мазкур лойиҳа туфайли 13-оилавий поликлиника туман аҳолиси учун янада замонавий ва қулай тиббий масканга айланади.