11:45 25.11.2025Янги Наманган туманида 2022 йилда ташкил этилган “Impuls” тиббиёт институти бугунги кунда даволаш иши, педиатрия ва стоматология йўналишлари бўйича таълим бериб келмоқда. Институтда 2 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади, уларнинг 15 нафарини хорижий мамлакатлардан келган ёшлар ташкил этади.
Янги Наманган туманида “Impuls” тиббиёт институтида яратилган шарт-шароитлар ўрганилди
Янги Наманган туманида 2022 йилда ташкил этилган “Impuls” тиббиёт институти бугунги кунда даволаш иши, педиатрия ва стоматология йўналишлари бўйича таълим бериб келмоқда. Институтда 2 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади, уларнинг 15 нафарини хорижий мамлакатлардан келган ёшлар ташкил этади.
Бугунги кунда таълим муассасаси халқаро мақомдаги диплом тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлиб, 10 дан ортиқ давлатлар билан имзоланган ҳамкорлик меморандумлари асосида талабалар учун хорижда тажриба алмашиш имкониятлари яратилган. Шунингдек, Болгария ва Германияга “work and travel” дастури доирасида саёҳат қилиш ва ишлаш имкони ҳам мавжуд.
Туман ҳокими институтдаги мавжуд шарт-шароитлар, таълим сифатини оширишга қаратилган ишлар ҳамда халқаро ҳамкорлик доирасида очилган имкониятларни кўздан кечирди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига шайлиги кўрилди. Учрашув давомида талабалар учун замонавий таълим муҳити ва амалиётга йўналтирилган дастурларни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.