16:30 22.11.2025Янги Наманган туманида вилоят ҳокими ташаббуси билан биринчи марта ҳаваскор спортчилар учун халқаро стол тенниси мусобақаси ташкил этилди. Ушбу спорт байрами Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келган 36 та жамоани бирлаштирди.
Наманганда илк бора ҳаваскорлар учун халқаро стол тенниси мусобақаси ташкил этилди
Янги Наманган туманида вилоят ҳокими ташаббуси билан биринчи марта ҳаваскор спортчилар учун халқаро стол тенниси мусобақаси ташкил этилди. Ушбу спорт байрами Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келган 36 та жамоани бирлаштирди.
Турнир 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 200 дан ортиқ иштирокчини қамраб олиб, ҳар бир спортчига ўз маҳоратини намойиш этиш имконини бермоқда. Мусобақа нафақат маҳорат ва куч синови, балки қўшни давлатлар ва мамлакатимиз вилоятлари ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда.
Наманганда ўтаётган ушбу нуфузли тадбир стол теннисининг оммалашуви, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва янги истеъдодларни кашф этишда муҳим платформага айланди.