Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманган вилояти ҳокими тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди
  • Янгиликлар
  • 16:15 15.11.2025
  • 76
  • Очиқ мулоқот

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан учрашиб, соҳадаги долзарб масалалар юзасидан очиқ мулоқот олиб борди. Мулоқот Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали мажлислар залида ташкил этилди.

Наманган вилояти ҳокими тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан учрашиб, соҳадаги долзарб масалалар юзасидан очиқ мулоқот олиб борди. Мулоқот Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали мажлислар залида ташкил этилди.

Тадбирда тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этиб, соҳада коррупцион ҳолатларни чеклаш, хизмат кўрсатиш маданияти ва тартибини янада такомиллаштириш бўйича фикр алмашдилар.

Учрашувда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, ташаббуслар ва янги лойиҳалар ҳақида ҳам сўз борди. Шунингдек, Иккинчи Уйғониш даври доирасида тиббиёт соҳасини ривожлантириш, илмий ёндашув ва инновацион тажрибаларни жорий этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Ҳоким соғлиқни сақлаш инфратузилмасини янгилаш, замонавий ускуналар билан таъминлаш ва халқаро ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берди.

Мулоқот якунида тиббиёт ходимлари ўз таклиф ва муаммоларини баён қилдилар. Улар бўйича аниқ вазифалар белгиланиб, амалий чоралар режаси ишлаб чиқилди.