16:15 14.11.2025Республика миқёсида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида озиқ-овқат захираларини шакллантириш ва барқарор нархларни таъминлаш мақсадида тизимли мониторинг ишлари амалга оширилмоқда.
Озиқ-овқат захиралари бўйича мониторинг олиб борилди
Республика миқёсида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида озиқ-овқат захираларини шакллантириш ва барқарор нархларни таъминлаш мақсадида тизимли мониторинг ишлари амалга оширилмоқда.
Янги Наманган туманида ўтказилган ўрганиш жараёнларида бир қатор тадбиркорлик субъектларида маҳсулотларнинг мавжуд захираси кўриб чиқилди. Жумладан, “Кўхинур” МЧЖга қарашли совутиш омборида сақланаётган сабзавотлар ҳолати ўрганилиб, таъминот даражаси таҳлил этилди.
Тадбиркорларга омборлардаги маҳсулот турлари ва миқдорини ошириш, мавжуд имкониятларни янада самарали фойдаланиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Ушбу чора-тадбирлар аҳолини мавсум давомида сифатли ва барқарор нархлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилади.