11:35 12.11.2025Янги Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигора Мирзавалиева мавзуга доир маълумотларни тақдим этди.
Аёллар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди
Янги Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигора Мирзавалиева мавзуга доир маълумотларни тақдим этди.
Таъкидланганидек, 2025 йилда жами 3127 нафар ишсиз хотин-қизлар аниқланиб, ўтган йил давомида уларнинг 3097 нафари иш билан банд этилди.
Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга ёрдамлар кўрсатилиб, 1137 нафарининг ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашилди, 137 нафари жамоат ишларига жойлаштирилди, 668 нафар аёллар доимий ишга жойланди, 1185 нафари эса касб-ҳунарга ўқитилди.
Шунингдек, тадбиркорлик қилиш истагидаги аёлларнинг 291нафари шу йўналишга жалб этилди, 486 нафари аёлларга эса имтиёзли кредитлар ажратилди.