Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида мини гидроэлектростанция қурилди
  • Янгиликлар
  • 17:20 06.11.2025
  • 68
  • Ҳукумат қарорлари ижроси

Янги Наманган туманидаги Шимолий айланма Чортоқ йўли бўйлаб “Наманган сой” ҳудудида мини гидроэлектростанция қуриш ишлари якунига етди. Лойиҳа қиймати 2 миллиард сўмни ташкил этади.

Янги Наманган туманида мини гидроэлектростанция қурилди

Янги Наманган туманидаги Шимолий айланма Чортоқ йўли бўйлаб “Наманган сой” ҳудудида мини гидроэлектростанция қуриш ишлари якунига етди. Лойиҳа қиймати 2 миллиард сўмни ташкил этади.

Мазкур иншоот ишга туширилгандан сўнг соатига 820 киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Тайёрланган электр энергияси тўлиқ тарзда электр тармоқларига узатилади ва маҳаллий аҳоли ҳамда корхоналарни барқарор электр таъминоти билан таъминлашга хизмат қилади.

Лойиҳанинг амалга оширилиши ҳудудда қўшимча энергетик қувватларни яратиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан самарали фойдаланиш ҳамда иқтисодий барқарорликка ҳисса қўшишда муҳим аҳамият касб этади.