12:20 06.11.2025Янги Наманган тумани “Ахсикент” маҳалласида истиқомат қилувчи Абдухаким Бабахонов сўнгги икки йилдан буён иссиқ ва совуқ иқлим шароитига чидамли “Родбан” навли қулупнай ҳамда малина етиштириш билан шуғулланмоқда. Ушбу фаолияти орқали у нафақат ўз оиласига барқарор даромад манбаи яратган, балки маҳалладошларига ҳам намуна бўлмоқда.
“Ахсикент” маҳалласида йилнинг ҳар фаслида қулупнай ва малина етиштирилмоқда
Янги Наманган тумани “Ахсикент” маҳалласида истиқомат қилувчи Абдухаким Бабахонов сўнгги икки йилдан буён иссиқ ва совуқ иқлим шароитига чидамли “Родбан” навли қулупнай ҳамда малина етиштириш билан шуғулланмоқда. Ушбу фаолияти орқали у нафақат ўз оиласига барқарор даромад манбаи яратган, балки маҳалладошларига ҳам намуна бўлмоқда.
Бабахоновнинг сўзларига кўра, у етиштирган меваларга бозорда талаб юқори бўлиб, ойлик даромади ўртача 10 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Шунингдек, у тажрибаси билан бўлишиб, бу соҳани ўрганиш истагида бўлган 6 нафар қўшнисига ҳам ёрдам кўрсатган.