Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида замонавий 200 ўринли марказий поликлиника ишга тушди
  • Янгиликлар
  • 13:30 03.11.2025
  • 66
  • Ташрифлар

Янги Наманган туманида аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида 200 киши қабул қила оладиган кўп тармоқли марказий поликлиника барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Янги Наманган туманида замонавий 200 ўринли марказий поликлиника ишга тушди

Янги Наманган туманида аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида 200 киши қабул қила оладиган кўп тармоқли марказий поликлиника барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Иншоот “Оромгоҳ” маҳалласида, туман тиббиёт бирлашмасига ёндош ҳолда қурилди. Лойиҳа учун 3,2 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланди ҳамда 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Туман ҳокими поликлиникада бўлиб, тиббий хизмат сифатини, ходимлар учун яратилган шароитларни ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирди. Шунингдек, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва профилактика ишларини кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

Янги тиббиёт муассасаси фаолияти йўлга қўйилиши билан туман аҳолисига яқин ва қулай шароитда тез, сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти янада кенгайди.