11:35 01.11.2025Янги Наманган туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун қулай шароит яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
“Келажак тонги” ва “Истиқбол” маҳаллаларида йўллар соз ҳолатга келтирилмоқда
Янги Наманган туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун қулай шароит яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Келажак тонги” ва “Истиқбол” маҳаллаларида ОПЕК дастури маблағлари ҳисобидан 7 км узунликда янги ичимлик суви тармоғи тортилди. Бу натижада 1000 нафар аҳоли илк бор тоза ичимлик сувига ега бўлди, 1500 нафарга яқин фуқароларнинг сув таъминоти яхшиланди. Ҳозирда сув тармоғи туширилган ҳудудларда асфальтлаш ишлари бошланди.
Йўл созлаш ишлари доирасида “Келажак тонги” ва “Истиқбол” маҳаллаларидаги 8 км йўлни асфальтлаш ишлари режалаштирилган. Айни вақтда ҳар икки ҳудудда ҳам ер текислаш ишлари олиб борилмоқда.
Бу ишлар маҳаллаларнинг қиёфасини янгилаш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ҳамда ҳудудларни намунали маҳаллаларга айлантиришга хизмат қилади.