Сайт тест режимида ишламоқда!
Таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари назорат қилинди
  • Янгиликлар
  • 17:50 28.10.2025
  • 88
  • Хабарлар

Янги Наманган туманида 2025–2026 йилги куз-қиш мавсумини барқарор ва беталафот ўтказиш мақсадида таълим муассасаларида тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Шу доирада мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида иситиш тизимлари, электр таъминоти, ёритиш воситалари ҳамда хавфсизлик чоралари ҳолати ўрганилди.

Текширув жараёнида 35-сонли умумтаълим мактаби ва 49-сонли мактабгача таълим ташкилотида мавжуд шароитлар кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Тадбирлар болалар учун қулай, хавфсиз ва самарали таълим муҳитини таъминлашга қаратилган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати