Сайт тест режимида ишламоқда!
“Nafis sifat kiyim”да ишлаб чиқариш ҳажми оширилмоқда
  • Янгиликлар
  • 17:15 28.10.2025
  • 69
  • Инвестиция ва ташқи савдо

Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳалласида 2016 йилда ташкил этилган “Nafis sifat kiyim” оилавий корхонасида 25 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. 

Корхона 2024 йилда ички бозорга 600 млн сўмлик костюм-пиджак маҳсулоти етказиб берди. Жорий йилда эса бу кўрсаткични 800 млн сўмга етказиш режалаштирилган.

Туман ҳокими корхонада бўлиб, тадбиркор билан мулоқот қилди. Суҳбатда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди. Тадбиркор электр таъминоти билан боғлиқ муаммони кўтарди ва уни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати