Сайт тест режимида ишламоқда!
Наманганда жисмоний фаоллик — соғлом турмуш гарови!
  • Янгиликлар
  • 11:35 21.10.2025
  • 74
  • Хабарлар

Янги Наманган туманида аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовлари ўтказилди. 

Мазкур тадбирда 30 ёшдан 70 ёшгача ва ундан катта ёшдаги маҳалла ходимлари ҳамда аҳоли вакиллари фаол иштирок этдилар. Иштирокчилар my.sport.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ўз жисмоний тайёргарлик даражасини синовдан ўтказишди.

Синовлар давомида қатнашчилар югуриш, арқонда сакраш, саватчага тўп улоқтириш, узунликка сакраш, гавдани букиш каби машқларни бажардилар. 

Тадбир соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда спортни оммалаштиришга қаратилди.